Кредит ботқоғи
Марказий банк Ўзбекистонда илк бор Миллий молиявий оммабоплик индекси натижаларини эълон қилиб, мамлакатдаги катта ёшли аҳолининг кредит олиш фаоллиги ва қарздорлик даражаси бўйича муҳим статистикани очиқлади. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда юртимизда ҳар бешинчи катта ёшли фуқаро банк кредитларидан фойдаланмоқда.
Марказий банк таҳлиллари фуқароларнинг кредит бозоридаги иштироки бўйича бир қатор муҳим кўрсаткичларни кўрсатди. Катта ёшдаги аҳолининг 20 фоизи тижорат банкларида амалдаги фаол кредит ҳисобварақларига эга бўлса, яна 7 фоизи микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматидан фойдаланиб келмоқда. Шу билан бирга, банкдан қарз олган мижозларнинг 29 фоизи бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ кредит мажбуриятига эга ва ўртача ҳисобда ҳар бир қарз олувчига 1,7 та кредит тўғри келмоқда.
Мамлакат молия бозорида рақамлаштириш жараёнлари кескин ошгани сабабли чакана қарзларни олиш тартиби сезиларли даражада енгилашган. Хусусан, янги чакана кредитларнинг қарийб 80 фоизи банк ходимлари аралашувисиз, скоринг ва автоматлаштирилган тизимлар орқали онлайн тарзда ажратилмоқда. Шунингдек, катта ёшдаги фуқароларнинг 98 фоизи тўғрисидаги молиявий маълумотлар ягона Кредит бюроси базасига киритилган бўлиб, бу тижорат банкларига мижознинг қарз юкини олдиндан аниқлаш имконини бермоқда.
Кредит олиш имкониятлари кенгайгани сари регулятор ортиқча молиявий юк ва қарз ботқоғига ботиш хавфидан огоҳлантирмоқда. Марказий банк ҳар бир фуқаронинг барча мажбуриятларини тўлиқ ҳисобга олиш ва кредит шартларини унинг реал даромадига мослаштириш зарурлигини таъкидлаб, асосий мақсад аҳоли ўртасида сурункали қарздорлик юзага келишининг олдини олиш эканини билдирди. Лайк босинг ва фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

- Категория
- Кредит онлайн
Комментариев нет.