Таълим кредити
Ўзбекистонда талабалар олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини қоплаш учун таълим кредитидан фойдаланиш имкониятига эга. Кредит давлат дастури доирасида ёки банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилади. Бундай кредитлар мамлакатдаги лицензияга эга давлат, хусусий ва хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган барча талабалар учун мўлжалланган.
Давлат дастури доирасидаги имтиёзли таълим кредити кундузги таълим шаклида ўқиётган Ўзбекистон фуқароларига берилади. Бакалавриат учун кредит 10 йилгача, магистратура учун эса 5 йилгача муддатга ажратилади. Кредит миқдори талабанинг курси ва ўзлаштириш кўрсаткичига боғлиқ бўлиб, 1-курс талабалари учун контракт қийматининг 100 фоизигача, 2-курс ва ундан юқори босқичларда ГПА 3,0 дан паст бўлса контрактнинг 80 фоизигача, ГПА 3,0 ва ундан юқори бўлганда эса 100 фоизигача берилади. Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар аъзолари ҳам контракт қийматининг 100 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин.
Таълим кредитини олиш учун аризани банкка бевосита ёки Таълим кредити тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн топшириш мумкин. Асосий ҳужжатлар сифатида ариза, тўлов-контракт, таъминот тўғрисидаги ҳужжат талаб этилади. Ажратилган маблағ талабанинг қўлига берилмасдан, тўғридан-тўғри олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Давлат дастури доирасидаги кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада берилиб, асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан олти ой ўтиб бошланади. Ҳозирда республикада 14 та банк таълим кредитларини тақдим этмоқда.
Таълим кредити фақат контракт тўловини амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, уни бошқа мақсадларда ишлатиш ёки нақдлаштириш мумкин эмас. Лайк босинг ва обуна бўлинг.

- Категория
- Кредит онлайн
Комментариев нет.